Қамчибек Кенжа. Палахмон тоши (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Қамчибек КЕНЖА
ПАЛАХМОН ТОШЛАРИ
Роман
«Шарқ юлдузи» журнали
2011 йил, 1-2-сонлар
Истиқлолни орзулаб ўтганлар хотирасига ҳамда
мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланади
Муаллиф
Ўлсам,...
More
Қамчибек Кенжа. Палахмон тоши (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Қамчибек КЕНЖА
ПАЛАХМОН ТОШЛАРИ
Роман
«Шарқ юлдузи» журнали
2011 йил, 1-2-сонлар
Истиқлолни орзулаб ўтганлар хотирасига ҳамда
мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланади
Муаллиф
Ўлсам, юзимни Ватаним тарафга қаратиб кўминглар
Муҳожир васияти
Биринчи қисм
ҚОЧИШ. АНДИЖОН – ҚАШҚАР
I
Дастлабки кунданоқ Бекназарнинг ичи хотинига илимади.
Келинчакнинг ҳусни-малоҳати бинойидек эди: қош-кўзлари қора, юзлари нафармон рангли,
бўйи ҳам Бекназарга мос, хуллас, четдан қараганда куёв-қайлиқ бир-бирларига жуда муносиб,
узукка кўз қўйгандек эди. Аммо…
Бекназар Шоҳистанинг даккисидан кейин қизларга деярли тикилиб қарамас, ғурури поймол
этилган ўша аламли дамларни эсласа, ҳануз юзи ўз-ўзидан қизариб, қизиб кетаверарди.
У синфдоши Шоҳистани ёқтириб қолганди...
Қизга зимдан тикилиб-тикилиб қўярди-ю, бет келиб гапиролмасди. Бир куни дилидагини
қоғозга битди-да, холироқ жойда Шоҳистанинг камзули чўнтагига сездирмай солиб қўйди.
Эртасигача қ
Less